Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қурбонгоҳнинг тўртала бурчагига ўзидан йўниб чиқарилган биттадан шох ясат. Қурбонгоҳ ва унинг шохларини бронза билан қоплат. Биринчи куни дарахтларингизнинг энг яхши меваларини териб олинглар, пальма дарахтининг шохларини, сув бўйида ўсадиган мажнунтолнинг ва бошқа сербарг дарахтларнинг новдаларини олиб, етти кун давомида Мен, Эгангиз Худонинг ҳузурида хурсандчилик қилинглар. Бу ҳодисани кузатиб турган халқ юз тубан мук тушиб: “Эгамиз — Худодир, Эгамиз — Худодир”, — деди. Бундан яҳудийларнинг қалби умидга тўлди, шоду хуррам, вақти чоғ бўлди, улар учун шарафли кунлар бошланган эди. Аммо сизлар — танланган бир насл, руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас қавм, Худонинг азиз халқисиз. Худо сизларни зулматдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, Унинг буюк ишларини эълон қилишингиз учун сизларни танлаган.
Выбор основного перевода