Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қаддингизни ростланг, эй дарвозалар! Очилинглар, эй азалий эшиклар! Токи кира қолсин улуғвор Шоҳ! Ўша ердан катта йўл ўтади, Муқаддас Йўл деб аталган йўл бўлади. Нопоклар у йўлга қадам босмайди, Бу йўл мана шу йўлдан юрадиганларга қарашлидир. Бу йўлдан юрадиганлар, Ҳатто идроксизлар ҳам адашмайди. Лекин ҳеч қандай ҳаром нарса, жирканч ишлар қиладиган ёки ёлғон гапирадиган биронта киши унга кирмайди. Фақат Қўзининг ҳаёт китобида ёзилганлар кирадилар. Либосларини ювганлар нақадар бахтлидир! Улар ҳаёт дарахти мевасидан ейишга, шаҳар дарвозаларидан киришга ҳақли бўладилар. Ҳамма “кўппаклар” — жодугарлар, ахлоқи бузуқлар, қотиллар, бутпарастлар, ёлғонга ружу қўйиб, ҳийла ишлатганлар эса ташқарида қоладилар.
Выбор основного перевода