Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўғлига яна шундай деган: “Сен Раббийсан, Азалда заминнинг пойдеворини Сен қўйгансан, Самоларни Ўз қўлларинг ила яратгансан. Улар йўқ бўлиб кетар, Сен тураверасан, Еру осмон кийим каби эскириб кетади. Кераксиз либосдай уларни тахлаб қўясан, Тўзиб кетган кийимдай уларни алмаштирасан. Сен эса ҳеч ўзгармассан, Сен то абад яшайсан.” Худо азалда осмон билан ерни яратди. Заминнинг пойдеворини қўйганимда қаерда эдинг? Доно экансан, қани айт–чи! Ер юзининг сарҳадларини белгилаган ким? Ахир, ўзинг биласан–ку! Ким ернинг устидан чизиқ ўтказди? Ернинг пойдеворини нима ушлаб турибди? Тонг юлдузлари жўр бўлиб, қўшиқ куйлаганда, Илоҳий зотлар қувончдан ҳайқирганда Ернинг тамал тошини қўйган ким? Ернинг пойдеворини нима ушлаб турибди? Тонг юлдузлари жўр бўлиб, қўшиқ куйлаганда, Илоҳий зотлар қувончдан ҳайқирганда Ернинг тамал тошини қўйган ким? Зотан, халқларнинг ҳамма худолари бутлардир, Эгамиз эса самоларни яратгандир. Худо, бизнинг Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен осмонни яратиб, уни ёйганман, Ерни яратиб, уни тўлдирганман, Ер юзидаги инсонларга жон ато қилганман, Жамики одамзодга ҳаёт берганман.
Выбор основного перевода