Ахир, биз кечагина туғилганмиз, ҳеч нарса билмаймиз, Ҳаётимиз ҳам соядек ўтиб кетади.
Аёл зотидан туғилган инсоннинг Умри қисқа, ҳаёти қайғуга тўла бўлади.
У гул сингари очилади–ю, яна сўлиб қолади. Соядай тез ўтиб кетади, кўпга чидамайди.
Умрим тутундай ўтиб кетди, Иситмадан бутун танам ёниб кетяпти.
Оқшомги соядай йўқ бўлиб боряпман, Чигирткадай мен улоқтирилганман.