Исроил халқига яна: “Мени сизларнинг олдингизга ота–боболарингиз — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгангиз юборди”, деб айт. Менинг номим то абад шундай бўлсин. Унвонимни келгуси авлодлар шундай деб айтсин.
Эгамиз эса то абад Ўз тахтида ўтиради, У тахтини ҳукм қилиш учун қургандир.
Эгамизнинг номи то абад давом этар, Эгамизнинг шуҳрати насллар оша давом этар.
Сен эса, эй Эгам, абадий ҳукмронлик қиласан, Авлодлар оша Ўз тахтингда ўтирасан.