Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо қанчалар буюк! Унинг буюклигига ақлимиз етмайди, Худонинг умрини ҳисоблайдиган соннинг ўзи йўқ. Эй Раббий, насллар оша Сен паноҳимиз бўлган эдинг. “Мен айтдим: Наҳотки ҳаётим чўққисида Ўликлар диёрига борсам?! Умримнинг қолгани хазон бўлса?! Эй Эгам Худо, Муқаддас Худойим! Доимо мавжуд бўлган Худо Сен эмасми?! Шундай экан, Бобилликлар дастидан биз йўқ бўлиб кетмаймиз. Эй Эгам! Сен, ҳукмимни амалга оширсин, деб Бобилликларни танладинг. Эй суянган Қоям! Сен, халқимни жазоласин деб, уларни тайинладинг.
Выбор основного перевода