Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо қудратлиларнинг ишларини кузатиб туради. Шунинг учун кечаси уларни ағдариб ташлайди, Улар ҳалок бўлади. Баъзиларнинг қўли очиқ, аммо бойлиги кўпаяверади. Баъзилар ҳаддан ташқари тежамкор, аммо қашшоқлашаверади. Ўзини катта тутиб нонга зор бўлгандан кўра, оддий бўлиб хизматкор бўлиш яхшироқ. Аммо Худо унга шундай дебди: — Эй нодон! Шу тундаёқ жонинг олинади. Йиғиб–терган мол–мулкинг энди кимга қолади?! Ҳа, ўзи учун бойлик йиққан, аммо Худонинг назарида бой бўлмаган одамнинг қисмати шундай бўлади.” Мол–мулкингизни сотиб, хайр–садақа беринглар. Ўзингизга эскирмайдиган ҳамёнлар, самоларда битмас–туганмас хазина тайёрланглар. У ерга ўғри яқинлаша олмайди, хазинангизни куя ея олмайди. Бизни хафа қиляптилар, аммо доимо хурсандмиз. Ўзимиз камбағалмиз–у, кўп кишиларни бойитамиз. Ҳеч нарсамиз йўғ–у, аммо ҳамма нарсага эгамиз.
Выбор основного перевода