Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўзимга ўзим шундай дейман: “Юрар йўлларимни кузатиб борай, Гуноҳ сўздан тилимни тийиб юрай, Фосиқлар ҳамон ўраб тураркан мени, Қулф уриб ёпиб олай оғзимни.” Аҳмоқнинг тили ўзига ҳалокат, сўзлари жонига тузоқдир. Ўлим ҳам, ҳаёт ҳам тилнинг ҳукмидадир, бирисини севган мевасини ейди. Ақлли билимини кўз–кўз қилмайди, нодон ўз нодонлигини ошкор қилади. Одамларнинг ҳаммаси кўп хато қилади. Сўзлаётганда хато қилмаган инсон етукдир. У бутун вужудини жиловлай олади. Ахир, Муқаддас битикларда шундай ёзилган: “Кимки ҳаётдан завқланишни, Бахтли умр кўришни истаса, У тилини ёмон сўздан тийсин, Оғзини ёлғон гапдан асрасин.
Выбор основного перевода