Юрагида донолик бўлган амрларни қабул қилади, эзма нодон эса ҳалок бўлади.
Шоҳнинг юраги Эгамизнинг қўлида, уни ирмоқдай хоҳлаган томонга буради.
Отасининг насиҳатини аҳмоқ рад этади, танбеҳга қулоқ солган эса идроклидир.
Ҳаётбахш насиҳатга қулоқ солган доноларнинг орасида бўлади.
Насиҳатни рад қилган ўз жонини хор қилади, танбеҳга қулоқ солган эса идрокли бўлади.