Сен–чи, танбал, қачонгача ухлайсан?! Қачон ўрнингдан турасан?
“Бир оз ухлай, бир мизғиб олай, ёнбошлаб бирпас дам олай”, дейсан.
Шунинг учун қашшоқлик йўлтўсардай, муҳтожлик қароқчидай устингга келади.
Дангаса қўллар қашшоқлик келтиради, тиришқоқ қўллар эса бойлик.
Тиришқоқ ҳукм суради, дангаса эса қул бўлади.
Дангаса ўлжасини пиширишга ҳам эринади, ғайратли эса қимматбаҳо бойликка эга бўлади.
Дангасанинг орзуси ўлимга олиб келади, чунки қўллари ишга бормайди.