Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бутрус уйга кириб, Корнилийга рўпара келди. Шунда Корнилий Бутруснинг оёқларига бош уриб, унга таъзим қилди. Аммо Бутрус унга: — Ўрнингдан тур, мен ҳам бир бандаман, — деб уни турғизиб қўйди. Мазкур китобда Исо Масиҳнинг ваҳийси баён этилган. Яқин орада юз берадиган ҳодисаларни Худо Ўз қулларига аён қилиш учун бу ваҳийни Исо Масиҳга берди. Исо Масиҳ қули Юҳаннонинг олдига Ўз фариштасини юбориб, ушбу ваҳийни кўрсатди. Юҳанно Худонинг каломи ва Исо Масиҳнинг шаҳодати тўғрисида нималарни кўрган бўлса, ҳаммаси ҳақида гувоҳлик бермоқда. Мен биродарингиз Юҳанноман. Исонинг азоблари, Унинг Шоҳлиги ва сабр–тоқатини баҳам кўрган шеригингизман. Мен Худонинг каломини ваъз қилиб, Исо ҳақида гувоҳлик берганим учун Патмос оролига сургун қилинганман.
Выбор основного перевода