Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи тез орада шайтонни оёқларингиз остида эзиб ташлайди. Раббимиз Исонинг инояти сизларга ёр бўлсин. Тинчлик манбаи бўлган Раббимиз Исонинг Ўзи сизларга ҳар доим ва ҳар йўсинда тинчлик берсин. Раббимиз ҳаммангизга ёр бўлсин. Мени солиҳлик тожи кутмоқда. Одил Ҳакам — Раббимиз Исо келган кунда ўша тожни менга Ўзи беради. Бундай тож фақат менга эмас, балки Унинг келишини интизорлик билан кутаётганларнинг ҳаммасига насиб бўлади. Ахир, Муқаддас битикларда айтилгандай, келиши керак бўлган Зот ҳадемай келади. У кеч қолмайди. Юҳанно Худонинг каломи ва Исо Масиҳнинг шаҳодати тўғрисида нималарни кўрган бўлса, ҳаммаси ҳақида гувоҳлик бермоқда. Ана, У булутларда келяпти! Ҳар бир кўз Уни кўради, Ҳатто Унга найза санчганлар ҳам Унга кўз тикади. Дунёнинг жамики қабилалари Уни деб йиғлайди. Дарҳақиқат, ҳаммаси айтилгандай бўлади! Омин. Энди тавба қил! Акс ҳолда, Мен зудлик билан олдингга бориб, оғзимдаги қилич билан ўшаларга қарши жанг қиламан. Мен тезда келаман. Имонингда маҳкам тур, токи ҳеч ким тожингни тортиб олмасин. Масиҳ шундай демоқда: “Мен тезда келаман! Бу китобнинг башорат сўзларига Амал қилганлар бахтлидир!” Масиҳ шундай демоқда: “Мен тез келаман, мукофотим Ўзим билан. Ҳар кимга қилмишига ярашасини бераман.
Выбор основного перевода