Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қилмишига яраша уларга жазо бергин, Ифлосликларига яраша жазолагин. Қабиҳ ишларига яраша адабини бергин, Хизматига яраша уларга қайтаргин. Эй Раббий, Сенинг севгинг чексиздир. Шу боис Сен ҳар бир инсонни Қилган ишларига кўра, мукофотлайсан. “Билмайман”, — десанг ҳам, юракни синайдиган Худо кўрмайдими, жонни асрайдиган буни билмайдими? Ҳаммага уларнинг ишига яраша қайтармайдими? Мана, Эгамиз Раббий қудрат ила келади, Қудрати ила ҳукмронлик қилади. Унинг Ўзи тақдирлайди, Мукофотини Ўзи билан олиб келмоқда. Ҳар кимга қилганига яраша жавоб беради, Ўз душманларига ғазаб сочади, Ғанимларидан қасос олади, Денгиз ортидаги юртларга Қилганларига яраша тўлиқ қайтаради. Аммо Мен, Эгангиз, одамнинг юрагини биламан, Унинг ўй–фикрларини текшираман. Қилмишига яраша жазолайман, Қилган ишига яраша тақдирлайман.” Худо ҳар кимни қилган ишига яраша тақдирлайди. Экувчининг ҳам, суғорувчининг ҳам мақсади бир ва уларнинг ҳар бири ўз меҳнатига яраша мукофот олади. Кимнинг қилган иши оловга бардош берса, ўша киши мукофот олади. Ана шунда, бизнинг ишларимиз Павлуснинг хизмати билан баравар, деб мақтанаётганларнинг гапларига ҳеч бир асос бўлмайди.
Выбор основного перевода