Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Адандан бир дарё оқиб келиб, боғни суғоради ва ўша ерда тўрт ирмоққа бўлинади. Ўша одам мени Маъбаднинг эшиги ёнига олиб борди. Қарасам, Маъбад остонасидан бир ирмоқ оқиб чиқаётган экан. Остонанинг жануб томонидан чиққан бу ирмоқ қурбонгоҳнинг жанубидан ўтиб, шарққа оқаётган эди. Ўша куни сут оқар қирлардан, Узум шарбати келар тоғлардан, Яҳудодаги ўзанлар сувга тўлар, Менинг уйимдан булоқ отилиб чиқар, Акас дарахтлари ўсадиган қақроқ сойликни суғорар. Ўша куни Қуддусдан ҳаётбахш сувлар оқиб чиқади, унинг ярми Ўлик денгизга, қолган ярми эса Ўрта ер денгизига қуйилади. Сув ёзда ҳам, қишда ҳам оқаверади. Тахтнинг олдида ойна сингари денгизга ўхшаш, биллурдай тиниқ бир нарса бор эди. Тахтнинг атрофида тўртта жонли мавжудот турар эди, уларнинг олди ва орқаси кўзлар билан қопланган эди.
Выбор основного перевода