Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин самода шу каби, сирларни ошкор қила оладиган бир Худо бордир. У сизга, эй шоҳ ҳазратлари, охиратда бўладиган нарсаларни аён қилмоқчи. Сиз тушингизда кўрган ваҳий қуйидагича эди: Эй олампаноҳ, сиз ухлаб, келажак ҳақида бир туш кўрдингиз. Бу туш орқали сирларни ошкор қилувчи Худо сизга келажакда рўй берадиган нарсаларни аён қилди. Худонинг хабарини етказаётганда инсон ўз руҳини бошқара олади. Мазкур китобда Исо Масиҳнинг ваҳийси баён этилган. Яқин орада юз берадиган ҳодисаларни Худо Ўз қулларига аён қилиш учун бу ваҳийни Исо Масиҳга берди. Исо Масиҳ қули Юҳаннонинг олдига Ўз фариштасини юбориб, ушбу ваҳийни кўрсатди. Шундай экан, сен олдин кўрганларингни, ҳозир кўраётганларингни ва бундан кейин кўрадиганларингнинг ҳаммасини ёзиб бор.
Выбор основного перевода