Ўша денгиздан бир–бирига ўхшамайдиган тўртта баҳайбат махлуқ чиқди.
Бундан кейин тундаги ваҳийда мен қўрқинчли, даҳшатли ва бениҳоя кучли бўлган тўртинчи махлуқни кўрдим. У ўз қурбонларини темир тишлари билан ғажиб, парчалаб ташларди. Қолдиқларини эса оёқлари билан босиб эзарди. Унинг ўнта шохи бўлгани учун, у олдинги махлуқлардан ажралиб турар эди.
Бундан ташқари, ваҳийда мен ўша шохнинг Худонинг азиз халқи билан жанг қилаётганини ва уларни енгаётганини кўрган эдим.
Аждарҳо аёлдан қаттиқ ғазабланди. У аёлнинг бошқа фарзандлари билан жанг қилгани чиқди. Аёлнинг фарзандлари — Худонинг амрига итоат қилган ва Исонинг шаҳодатига содиқ қолган одамлардир.