Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Худо, бегона халқлар Танлаган юртингни босиб олди, Улар муқаддас Маъбадингни булғади, Қуддусни вайронага айлантирди. Сенинг муқаддас масканингга Биз, азиз халқинг, фақат оз вақт эгалик қилдик. Энди эса душманларимиз У ерни оёқ ости қилиб ташлади. Худо менга шундай деди: “Эй инсон, шимол томонга назар ташла.” Мен шимол томонга назар ташладим. Худонинг рашкини қўзғатадиган ўша бут қурбонгоҳ ёнидаги дарвозанинг кираверишида турарди. Шунда Худо менга деди: “Эй инсон, халқимнинг қилмишини кўрдингми? Улар бу ерда жирканч ишларни қилиб, Мени муқаддас масканимдан ҳайдаб юбормоқчилар. Қани юр, Мен сенга бундан баттарини ҳам кўрсатаман.” У мени Маъбаднинг ташқи ҳовлиси кираверишига олиб борди. Қарасам, деворда бир тешик бор экан. У менга деди: “Эй инсон, қани бўл, девордаги тешикни катталаштир.” Мен девордаги тешикни катталаштирдим, шунда бир эшикка дуч келдим. Худо менга деди: “Ичкарига кир. Бу ерда қилинаётган ўтакетган жирканч ишларни ўз кўзинг билан кўриб қўй.” Қудрати осмону фалакка етган бу шох самовий лашкарларга ҳужум қилди. Самовий лашкарлар бўлмиш юлдузларнинг айримларини ерга тушириб топтади. Ўша куни Мен Қуддусни бошқа халқлар учун оғир тошдай қилиб қўяман. Уни кўтарганларнинг ҳаммаси ўзларига зарар келтирадилар. Бутун ер юзидаги халқлар унга қарши чиқиш учун бирлашадилар. Баъзилари қиличдан ўтказилади, бошқалари барча юртларга асир қилиб олиб кетилади. Ғайрияҳудийларнинг давру даврони тугамагунча, улар Қуддусни оёқ ости қиладилар.
Выбор основного перевода