Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Рашку ғазабда эълон қиламанки, ўша куни Исроил юртида даҳшатли зилзила бўлади. Ер юзидаги барча жонзот — денгиздаги балиқлару кўкдаги қушлар, ёввойи ҳайвонлару судралувчилар, ҳамма одамлар Менинг ҳузуримда титрайди. Тоғлар ағдарилиб тушади, қоялар парчаланиб кетади, ҳамма деворлар ўпирилиб тушади. Ўша кеча Дониёрга бу сир ваҳий орқали ошкор бўлди ва Дониёр Самовий Худога ҳамду санолар айтди: Бироқ Сардисда ўз кийимларини булғамаган бир неча одамларинг қолган. Улар Мен билан бирга оқ кийимда юрадилар, улар бунга лойиқдирлар. Қўзи олтинчи муҳрни ечаётганини мен кузатиб турдим. Шунда қаттиқ зилзила рўй берди. Қуёш қора жундай тим қора бўлиб қолди, тўлин ой эса қондай қип–қизил тусга кирди. У баланд овозда шундай деди: “Худодан қўрқинг, Уни улуғланг! У халқларни ҳукм қиладиган вақт келди. Еру осмонни, денгизу булоқларни Яратганга сажда қилинг!” Яраларининг оғриғидан Самовий Худони лаънатлардилар. Аммо қилмишларидан тавба қилмадилар. Шу вақт чақмоқ чақиб, момақалдироқнинг гулдурос садолари янгради, кучли зилзила бўлди. Зилзила шу қадар кучли эдики, ер юзида инсон яшагандан бери бунақаси бўлмаганди.
Выбор основного перевода