Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз абадулабад шоҳ бўлиб ҳукмронлик қилади.” Замин шоҳлари Эгамизга Ва У танлаган шоҳга қарши саф тортадилар. Ҳукмдорлар фитна қўзғаб, шундай дейдилар: Эгамиз Шоҳдир то абад, Ўзга халқлар йўқ бўлади Унинг юртидан. Эгамиз ҳокимияти мутлақдир, Элатлар устидан У ҳукмрондир. Ўша шоҳларнинг даврида Самовий Худо битмас–туганмас бир шоҳлик ўрнатади. Ҳеч ким уни енга олмайди. Бу шоҳлик бошқа барча шоҳликларни ер билан яксон қилиб, ўзи абадий туради. Унга ҳукмронлик, улуғворлик ва шоҳлик берилди. Барча халқлар, элатлар ва уруғлар унга бўйсунишди. Унинг ҳукмронлиги битмас–туганмас, абадий ҳукмронликдир. Унинг шоҳлиги ҳеч қачон бузилмайди. Худойи Таолонинг азизларига эса шоҳлик, ҳукмронлик ва ер юзидаги барча салтанатларнинг улуғворлиги берилади. Ҳамма ҳукмдорлар уларга бўйсуниб, хизмат қиладилар, уларнинг шоҳлиги абадий шоҳлик бўлади.» Ғолиблар Сион тоғига чиқадилар. Ўша ерда туриб, Эсов тоғи устидан ҳукмронлик қиладилар. Эгамизнинг Ўзи Шоҳ бўлади. Эгамиз эса бутун ер юзининг Шоҳи бўлади. Ўша куни барча халқлар Эгамизни танҳо Эга деб тан олади ва фақат Унга сажда қилишади. У то абад барҳаёт Худо ҳақи онт ичди. Еру осмонни, денгиз ва уларни тўлдирган жамики жониворларни яратган Худо ҳақи онт ичиб, шундай деди: — Худо пайғамбар қулларига Ўзининг сир тутган режасини маълум қилганди. Еттинчи фаришта карнай чалганда, Худо ўша режасини амалга оширади. Энди кечиктирмайди. Шундан кейин самода жанг бошланди. Микойил ва унинг фаришталари аждарҳога қарши чиқишди. Аждарҳо ҳам ўзининг фаришталари билан Микойилга қарши жанг қилди. Аммо аждарҳо талафот кўрди. Унга ва унинг фаришталарига энди самода жой йўқ эди. Улкан аждарҳо ерга улоқтирилди. Бутун дунёни алдаган бу алмисоқ илон иблис ва шайтон деб аталган. У ўз фаришталари билан ерга улоқтирилди. Шунда мен самодан баланд овозда айтилган бу сўзларни эшитдим: “Худойимиз нажоту қудратини аён қилди, Мана, Унинг Шоҳлиги келди. Худонинг Масиҳи ҳокимияти ўрнатилди. Ахир, биродарларимизнинг туҳматчиси ерга улоқтирилди, Ҳа, Худойимиз ҳузурида кеча–кундуз Уларга туҳмат қилаётган иблис пастга отилди. Еттинчи фаришта косасидагини ҳавога тўкди. Маъбаддаги тахтдан: “Амалга ошди!” — деган баланд бир овоз келди. Бундан кейин мен самодаги катта оломоннинг ғала–ғовурига ўхшаш баланд овозларни эшитдим: “Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Нажот, улуғворлик ва қудрат Худойимизга тегишлидир. Сўнгра мен катта бир оломоннинг овозига ўхшаш, шовуллаган денгиз, гумбурлаган момақалдироқнинг садосига ўхшаш овозларни эшитдим. Улар шундай дер эдилар: “Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Қодир Худо — Эгамиз ҳукмронлик қилмоқда!
Выбор основного перевода