Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг сўзларини менсимаганлар эса қуллари билан чорвасини очиқ жойда қолдирдилар. Учинчи куни эрталаб момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чақди. Тоғнинг устини қалин булут қоплади. Бурғу овози жуда қаттиқ чалинди. Қароргоҳдаги жамики халқни титроқ босди. Базалилнинг кўрсатмаси билан акас ёғочидан Сандиқ ясадилар. Сандиқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак, бўйи бир ярим тирсак эди. Шундан сўнг Сулаймон Эгамизнинг Аҳд сандиғини Довуд қалъасидан — Сиондан Эгамизнинг уйига олиб келмоқчи бўлди. Шу мақсадда у Исроил оқсоқолларини, ҳамма қабила йўлбошчиларини, Исроил халқи уруғбошиларини Қуддус шаҳрига чақиртирди. Руҳонийлар Эгамизнинг Аҳд сандиғини алоҳида аталган жойга — Энг муқаддас хонага, карубларнинг қанотлари остига қўйишди. Руҳонийлар Эгамизнинг Аҳд сандиғини алоҳида аталган жойга — Энг муқаддас хонага, карубларнинг қанотлари остига қўйишди. Жонли мавжудотларнинг кўриниши ёнаётган кўмирга ёки машъалага ўхшар эди. Мавжудотларнинг орасида олов айланиб юрарди. Бу олов чақнарди, ундан чақмоқ чақиб турар эди. Бу хонада тутатқи тутатиладиган олтин қурбонгоҳ ва ҳар томони олтин билан қопланган Аҳд сандиғи турарди. Аҳд сандиғи ичида манна солинган олтин идиш, Ҳоруннинг гуллаган ҳассаси ва амрлар ёзилган иккита тош лавҳа бор эди. Тахтдан чақмоқ чақарди, момақалдироқнинг гулдурос садоси келарди. Тахт олдида Худонинг етти руҳи бўлган еттита машъала ёниб турарди. Фаришта оловкуракни олиб, уни қурбонгоҳдаги оташ билан тўлдирди–да, ер юзига улоқтириб юборди. Ўшанда момақалдироқнинг гулдурос садоси янграб, чақмоқ чақди, зилзила бошланди. Биринчи фаришта карнайини чалди. Шунда дўл, олов ва қон ер юзига ёғдирилди. Ернинг учдан бир қисми ёниб кетди, дарахтларнинг учдан бири ва ҳамма ўт–ўланлар куйиб кетди. Кейин Маъбаддан бир фаришта чиқди. У булут устида ўтирган Зотга баланд овозда шундай деди: “Ўроғингизни ишга солинг, чунки ўрим–йиғим вақти келди. Мана, ернинг ҳосили етилди.” Булут устида ўтирган Зот ерга ўроқ солди, ернинг ҳосили ўрилди. Самодаги Маъбаддан бошқа бир фаришта чиқди. Унинг ҳам ўткир ўроғи бор эди. Шундан сўнг мен самовий Маъбаднинг Энг муқаддас хонаси очилганини кўрдим. Шу вақт чақмоқ чақиб, момақалдироқнинг гулдурос садолари янгради, кучли зилзила бўлди. Зилзила шу қадар кучли эдики, ер юзида инсон яшагандан бери бунақаси бўлмаганди. Осмондан одамлар устига йирик дўл ёғилди. Ҳар бир дўл донасининг оғирлиги икки пуд чиқарди. Бу даҳшатли дўл дастидан одамлар Худони лаънатлашарди.
Выбор основного перевода