Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Агар Кўрах ва унинг шериклари ўз ажали билан, ҳамма одамлар каби, ўлишса, мени Эгамиз жўнатмаган бўлади. Бурнидан тутун буруқсаб чиқарди, Оғзидан оташ пишқирарди, Олдидан қип–қизил чўғ ёғиларди. — Агар мен Худонинг одами бўлсам, — дея жавоб берди Илёс, — осмондан олов тушиб, сени ва элликта сипоҳингни ёндириб юборсин. Шу заҳоти осмондан олов тушиб, элликбошини ҳам, ҳамма сипоҳларини ҳам ёндириб юборди. Шоҳ Илёснинг олдига яна бошқа элликбошисини элликта сипоҳи билан жўнатди. У элликбоши ҳам: — Эй Худонинг одами! Тезроқ пастга тушар экансиз, шоҳимиз шундай деб амр қилмоқда, — деди. — Агар мен Худонинг одами бўлсам, — деб жавоб берди Илёс, — осмондан олов тушиб, сени ва элликта сипоҳингни ёндириб юборсин. Шу заҳоти осмондан олов тушиб, элликбошини ҳам, элликта сипоҳини ҳам ёндириб юборди. Эгамиз оловини Ўзидан олдин юборади, Олови ҳар тарафдаги душманларни ютади. У адолат ила бечорани ҳукм қилади, Тўғрилик ила ер юзи мазлумларини ажрим қилади. Бир оғиз сўзи билан золимни жазолайди, Нафаси ила фосиқни ўлдиради. Шунинг учун Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Эй Еремиё, халқим айтган бу гаплари учун Мен Ўз сўзларимни сенинг оғзингда оловдай қиламан. Бу халқ эса ўтин каби бўлади, Олов уларни ёндириб ташлайди.”
Выбор основного перевода