Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исо Жалила кўли бўйлаб кетаётган эди, икки ака–укани кўриб қолди. Бирининг исми Бутрус деб аталувчи Шимўн, укасиники Эндрус эди. Улар балиқчи бўлиб, кўлга тўр ташлаётган эдилар. Исо уларга деди: “Ортимдан юринглар, Мен сизларга одамларни овлашни ўргатаман.” Улар ўша заҳотиёқ тўрларини ташлаб, Исога эргашдилар. Исо бир оз юргандан кейин, Ёқуб ва Юҳанно деган икки ака–укани кўриб қолди. Улар отаси Забадиё билан бирга қайиқда тўр ямаётган эдилар. Исо уларни ҳам чақирди. Улар ҳам дарҳол қайиқни ва отасини қолдириб, Исонинг орқасидан эргашдилар. Исо эса Унга деди: — Сен ортимдан юр. Марҳумларни руҳан ўлик бўлганлар дафн қилсинлар. Эртаси куни Исо Жалила ҳудудига бормоқчи бўлди. У Филипни учратиб, унга: — Ортимдан юр! — деди. Исо бу сўзлар орқали Бутруснинг қай йўл билан ўлиб, Худони улуғлашини билдирди. Сўнгра унга: — Ортимдан юр! — деди.
Выбор основного перевода