Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Исонинг олдига жин чалган бир одамни олиб келишди. У ҳам кўр, ҳам соқов эди. Исо унга шифо бергач, у гапирадиган ва кўрадиган бўлди. Бу воқеани эшитган фарзийлар эса шундай дедилар: “У инс–жинслар ҳукмдори Баалзабулнинг кучи билан жинларни қувиб чиқаряпти.” Айрим одамлар Исонинг олдига зўрға гапирадиган бир кар одамни олиб келиб, унга қўл теккизишини сўрашди. Шу онда у одамнинг қулоқлари очилиб, тилга кирди, равонгина гапира бошлади. Оломон орасидан кимдир жавоб берди: — Устоз! Сизнинг олдингизга ўғлимни олиб келган эдим, уни жин чалгани учун гапира олмайди. Исо ўтириб, ўн икки шогирдини ёнига чақирди: — Ким биринчи бўлишни истаса, ҳамманинг охирида турсин ва ҳаммага хизматкор бўлсин, — деди. Бир куни Исо соқов одамдан ёвуз руҳни қувиб чиқарди. Жин чиққандан сўнг, соқов тилга кирди, халқ эса ҳайратда қолди.
Выбор основного перевода