Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исо бутун Жалила ҳудудини кезиб юрарди. У синагогаларда таълим бериб, Осмон Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қиларди, одамларнинг ҳар хил хасталиклари ва дардларига шифо берар эди. Исо Ўзининг ўн икки ҳаворийсини ёнига чақириб, уларга ёвуз руҳларни қувиб чиқариш ва ҳар қандай дарду хасталикларни соғайтириш қудратини берди. Исо турли дарду иллатлардан қийналган кўп одамларни соғайтирди. Кўпларнинг ичидан жинларни қувиб чиқарди. Жинларнинг гапиришига ижозат бермасди, чунки жинлар Исонинг кимлигини билишарди. Шундай қилиб, Исо бутун Жалила ҳудудини кезиб, у ердаги синагогаларда воизлик қилар ва одамларнинг ичидан жинларни қувиб чиқарар эди. Исо одамларнинг ишончсизлигига ҳайрон қолди. Шундан сўнг Исо атрофдаги қишлоқларда кезиб юриб, таълим берарди. Айни шу пайтда Исо кўп одамларнинг хасталикларию дардларига шифо бераётган, ёвуз руҳларга чалинганларни тузатаётган, кўплаб кўрларнинг кўзларини очаётган эди. Исо Қуддусга йўл олди ва шаҳару қишлоқларга бориб, таълим берар эди.
Выбор основного перевода