Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй инсон, нотинч пайтларда, бу пайғамбарлар «тинчлик», дея халқимни йўлдан урадилар. Халқим заиф девор кўтарганда, пайғамбарлар уни оҳак билан оқлайдилар. Шунинг учун деворни оқлаётганларга айт: «Бу девор қулайди. Унинг устига жала ёғади, катта–катта дўл тушади, унга қарши довул туради. Девор қулаганда одамлар сизларга: ‘Деворни оқлаганингиздан нима фойда чиқди?!’ деб айтмайдими? Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен ғазаб устида довул турғизаман. Қаҳр устида жала ёғдираман. Жаҳл устида дўл юбориб, деворни қулатаман.
Выбор основного перевода