Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мени «Ё Раббий, ё Раббий!» деб чақирган ҳар ким Осмон Шоҳлигига киравермайди. У ерга фақат осмондаги Отамнинг иродасини бажарган одамларгина киради. Менинг олдимга келган ва сўзларимни эшитиб, уларга риоя қилган одам кимга ўхшашини биласизларми? Уй қураётганда, чуқур хандақ қазиб, тош устига пойдевор ўрнатган кишига ўхшайди у. Сел тошиб, ўша уйни сув босади, лекин уйни қўзғата олмайди. Чунки уй маҳкам ўрнатилган. Аммо Менинг сўзларимни тинглаб, уларга риоя қилмайдиган одам уйни тупроқ устига, пойдеворсиз қурган кишига ўхшайди. Уйни сув босганда, уй ўша заҳоти қулаб тушади. Уй бутунлай вайрон бўлади.” Худонинг каломига риоя қилинглар! Каломни эшитсам бас, деб ўзингизни ўзингиз алдаманглар. Каломни тинглаб, амалда риоя қилмаган одам ўз юзини кўзгуда кўрган кишига ўхшайди. У ўзига қаради–ю, кетди ва ўша заҳоти ўзининг қандай эканлигини унутиб юборди. Сизлар эса Худонинг озодлик берувчи мукаммал қонунига доим синчиклаб қаранглар. Қонунни шунчаки эшитиб, унутиб юборманглар, унга қатъий амал қилинглар. Бу ишингиз учун Худо сизга барака беради.
Выбор основного перевода