Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сарвари Олам шундай демоқда: “Сизларга башорат қилаётган пайғамбарларнинг гапларига қулоқ солманглар. Улар қўйнингизни пуч ёнғоққа тўлдиряпти. Улар Менинг оғзимдан чиққан сўзларни эмас, ўз дил орзуларини айтишяпти. Юртингиздаги йўлбошчилар ўлжасини тилка–пора қилаётган бўрига ўхшайдилар. Улар бойлик орттириш учун қон тўкадилар, одамларнинг жонини оладилар. Мен сизларни бўрилар орасига қўйлардай юборяпман. Сизлар илондай зийрак, каптардай оқ кўнгил бўлинглар. Чунки сохта масиҳлар ва сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб, иложи бўлса, танланган одамларни йўлдан оздириш учун аломату мўъжизалар кўрсатадилар. Барча одамлар сизни мақтаганда ҳолингизга вой. Ахир, уларнинг ота–боболари Сохта пайғамбарларни ҳам худди шундай мақтаганлар. Ёлланган одам эса қўйларнинг на чўпони, на эгасидир. У бўрининг келганини кўргач, қўйларни ташлаб қочади. Бўри эса қўйларни талаб, тумтарақай қилади. Биламан, мен кетганимдан кейин сизларнинг орангизга йиртқич бўрилар келади, улар сурувга шафқат қилмайди. Исроил халқи орасида сохта пайғамбарлар бўлгани каби, сизларнинг орангизда ҳам сохта устозлар бўлади. Улар найранг ишлатиб, орангизда ҳалокатли бидъатлар тарқатадилар. Ҳатто уларнинг жонларини сотиб олган Хўжайинини ҳам рад этиб, бу билан ўзларини муқаррар кулфатга йўлиқтирадилар. Эй азизларим, менда Худонинг Руҳи бор деган ҳар қандай одамга ишониб кетаверманглар. Ҳар бир одамни синанглар, у Худодан ёки Худодан эмаслигини билинглар, чунки дунёда сохта пайғамбарлар кўпайиб кетган. Бундан кейин мен қурбақаларга ўхшаш учта ёвуз руҳни кўрдим. Улар аждарҳо, махлуқ ва сохта пайғамбарнинг оғизларидан чиқаётган эдилар.
Выбор основного перевода