Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бутун Таврот ва пайғамбарларнинг ҳамма битиклари мана шу икки амрга таянади. Одамлар сизларга нима қилишларини истасангиз, сизлар ҳам уларга ўшани қилинглар. Ҳеч кимдан ҳеч нарса қарздор бўлманглар. Фақат меҳр–муҳаббатни ҳам фарз, ҳам қарз деб билинглар, чунки ўзгани яхши кўрган одам Худонинг қонунини бажарган бўлади. Ахир, “Зино қилманг”, “Қотиллик қилманг”, “Ўғирлик қилманг”, “Бировларнинг мулкига кўз олайтирманг” деган ва қолган ҳамма амрлар қуйидаги битта амрда мужассам–ку: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг.” Чунки ўзгани яхши кўрган одам унга ёмонлик қилмайди. Шундай қилиб, бошқаларни яхши кўриш Худонинг қонунини тўлиқ бажариш билан баробардир. Ахир, қонун: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг” деган гапда мужассам.
Выбор основного перевода