Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқи Менга фарёд қилади: «Эй Худойим, Сени тан оламиз», деб айтади. — Бормайман! — дебди ўғил. Аммо кейин айтган гапига пушаймон бўлиб, борибди. Ота кенжа ўғлининг олдига бориб, ўша гапини айтибди. Бу ўғил: — Бўпти, бораман, ота, — дебди, аммо бормабди. Икковидан қайси бири отасининг хоҳишини бажарди?” “Биринчиси”, — деб жавоб берди улар. Исо уларга: “Сизларга чинини айтайин, — деди. — Солиқчилар билан фоҳишалар Худонинг Шоҳлигига сизлардан олдин кириб борадилар. Нега сизлар Мени: «Ё Раббий, ё Раббий!» деб чақирасиз–у, аммо айтганларимни қилмайсизлар? Ҳа, Ўғилга кўз тиккан ва Унга ишонган ҳар бир одам абадий ҳаётга эга бўлиши Отамнинг иродасидир. Мен бундай одамларни охиратда тирилтираман. Скевас деган яҳудий бош руҳонийси бор эди. Унинг етти ўғли ўлка бўйлаб кезиб, одамлардан ёвуз руҳларни қувиб чиқарар эдилар. Бир куни улар Раббимиз Исонинг номи билан шундай қилишга уриниб, ёвуз руҳга: “Павлус эълон қилаётган Исо номи билан буюрамиз: чиқиб кет!” дедилар. Ахир, қонунни эшитганлар эмас, балки қонунга риоя қиладиганлар Худонинг олдида оқланадилар. Шунинг учун қуйидагиларни билишингизни хоҳлайман. Худонинг Руҳидан илҳом олаётган ҳеч ким Исони лаънатламайди, шунингдек, ҳеч ким Муқаддас Руҳнинг илҳомисиз Исони Раббим деб айта олмайди. Худонинг каломига риоя қилинглар! Каломни эшитсам бас, деб ўзингизни ўзингиз алдаманглар. Сизлар эса Худонинг озодлик берувчи мукаммал қонунига доим синчиклаб қаранглар. Қонунни шунчаки эшитиб, унутиб юборманглар, унга қатъий амал қилинглар. Бу ишингиз учун Худо сизга барака беради. Дунё ҳам, унинг нафси ҳам ўтиб кетади. Худонинг иродасини бажарган одам эса абадий яшайди.
Выбор основного перевода