Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исо атрофга разм солиб, шогирдларига деди: — Мол–дунёси бор одамларнинг Худо Шоҳлигига кириши нақадар қийин! Бу сўзларни эшитиб, шогирдларнинг ақли шошди. Исо эса такрорлаб деди: — Болаларим, Худонинг Шоҳлигига кириш нақадар қийин! Бой одамнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир. Шогирдлар ҳаддан ташқари ажабланиб ўзларича: — Ундай бўлса, ким нажот топа олар экан? — дейишди. Исо уларга кўз тикиб деди: — Инсон учун бу имконсиздир, лекин Худо учун эмас. Худо учун ҳамма нарсанинг имкони бор. “Тор эшикдан киришга жон–жаҳдингиз билан ҳаракат қилинглар. Сизларга шуни айтай: кўп одам ичкари киришга интилади, аммо кира олмайди.
Выбор основного перевода