Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Эгамиз яна айтди: — Имонинг комил бўлсин: халқимнинг Мисрда чеккан азобларини кўрдим, мадад сўраб назоратчилар зулми дастидан қилган фарёдларини эшитдим. Ҳа, халқимнинг чеккан ҳамма азобларини биламан. Мен, Эгангиз Худо, ҳар бир ишингизда сизларга барака бердим. Шу бепоён саҳрода юрганингизда сизларни ҳимоя қилдим. Қирқ йилдан бери Мен сизлар билан биргаман, сизлар ҳеч қандай камчилик кўрмадингизлар.»” Чорва учун Сен ўт–ўлан ўстирасан, Инсон фойдалансин деб, экинлар ўстиргансан, Егулигини тупроқдан олсин, дейсан. Уларга ўхшаманглар, чунки осмондаги Отангиз сўрамасингиздан олдин нимага муҳтожлигингизни билади. Нима еймиз, нима ичамиз, деб ташвишланиб безовта бўлманглар. Худони билмайдиган халқлар ҳадеб бу нарсаларнинг ташвишида юрадилар. Лекин осмондаги Отангиз буларга муҳтож эканингизни билади–ку!
Выбор основного перевода