Бой бўлай деб кўп ҳаракат қилма, фаҳму фаросат билан бу фикрингдан воз кеч.
Бу дунёда бойлик топган биродарларга айт, мағрурланмасинлар, бевафо бойликка умид қилмасинлар. Аксинча, умидини Худога боғласинлар. Худо бизга ҳамма нарсани хурсанд бўлишимиз учун саховат билан беради.
Пулга кўнгил боғламанглар, бори билан қаноатланинглар. Зеро, Худо: “Сизларни ташлаб кетмайман, сизларни тарк этмайман”, — деб айтган.
Менга қаранглар, эй бойлар, бошингизга тушадиган фалокатлар учун ҳўнграб йиғланглар!