Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исо йигитга айтди: — Агар комил бўлишни истасангиз, бориб, мол–мулкингизни сотиб, пулини камбағалларга тарқатинг. Шунда самода хазинангиз бўлади. Кейин келиб, Менга эргашинг. Мол–мулкингизни сотиб, хайр–садақа беринглар. Ўзингизга эскирмайдиган ҳамёнлар, самоларда битмас–туганмас хазина тайёрланглар. У ерга ўғри яқинлаша олмайди, хазинангизни куя ея олмайди. Хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлади. Буни эшитиб, Исо деди: — Сизга биргина нарса етишмайди: бор нарсангизни сотинг, пулини камбағалларга тарқатинг. Шунда самода хазинангиз бўлади. Кейин келиб, Менга эргашинг. Сизлар Масиҳ билан бирга тирилган экансиз, самовий нарсаларнинг пайида бўлинг, ахир, Масиҳ ҳам самода Худонинг ўнг томонида ўтирибди. Фикрингиз ер юзидаги эмас, самодаги нарсалар билан банд бўлсин. Шунда улар асл хазина тўплаб, келгуси дунё учун ўзларига мустаҳкам замин яратган бўладилар, ҳақиқий ҳаётга эришадилар. Шу боис Худо Ўз халқига атаган қут–баракага биз кўз тикканмиз. Ҳа, самода сақланаётган бу абадий, сўлмас, беғубор барака сизларни кутмоқда.
Выбор основного перевода