Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исо шогирдларига шундай деди: “Шунинг учун сизларга айтаман: тирикчилигингиздан хавотир олиб, нима еймиз, устимизга нима киямиз, деманглар. Ахир, ҳаёт овқатдан, тана эса кийимдан муҳимроқ–ку! Қарғаларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборлари, на қўралари бор. Шунга қарамай, Худо уларнинг ризқини беради. Сизлар эса қушлардан анча қадрлисизлар! Биронтангиз ташвишланиб, умрингизни бир лаҳзага бўлса ҳам узайтира олармидингиз?! Шундай арзимас иш қўлингиздан келмас экан, нега қолган нарсалар ҳақида ташвиш тортасиз? Нилуфар гулларнинг қандай ўсишига эътибор қилинг: улар меҳнат қилмайди, ип йигирмайди. Аммо сизларга айтаманки, ҳатто шоҳ Сулаймон ўзининг шуҳрат чўққисида ҳам ўша гулларнинг биронтасидай кийинмаган. Бугун бор, эртага эса ўчоққа ташланадиган дала ўтини Худо шундай безаган бўлса, наҳотки сизларни кийинтирмаса, эй имони сустлар! Нима еймиз, нима ичамиз, деб ташвишланиб безовта бўлманглар. Худони билмайдиган халқлар ҳадеб бу нарсаларнинг ташвишида юрадилар. Лекин осмондаги Отангиз буларга муҳтож эканингизни билади–ку! Сизлар, яхшиси, Худонинг Шоҳлиги пайида бўлинглар, шунда қолган нарсалар ҳам сизга берилади. Ташвишларингни Эгамизга топширгин, У сенга таянч бўлади. Эгамиз ҳеч қачон солиҳнинг йиқилишига йўл қўймайди. Барча ташвишингизни Худога топширинглар, чунки У ҳамиша сизларга ғамхўрлик қилади. Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар. Аксинча, ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар. Тўғри, художўйликдан фойда катта, қачонки биз бори билан қаноатлансак. Пулга кўнгил боғламанглар, бори билан қаноатланинглар. Зеро, Худо: “Сизларни ташлаб кетмайман, сизларни тарк этмайман”, — деб айтган.
Выбор основного перевода