Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Бутрус келиб Исога деди: “Ҳазрат, агар биродарим менга қарши гуноҳ қилса, уни неча марта кечирай? Етти мартами?” “Сизларга шуни айтай: етти марта эмас, — деди Исо, — балки етмиш карра етти марта. Шу сабабли Осмон Шоҳлигини бир шоҳга қиёслаш мумкин. Шоҳ ўз хизматкорлари билан ҳисоб–китоб қилмоқчи бўлибди. Ҳисоб–китобни бошлаганда, унинг ҳузурига минг–минглаб тилла танга қарздор бўлган хизматкорини олиб келибдилар. Лекин қарз тўлашга қурби етмагани учун шоҳ унга: — Ўзингни, хотинингни, болаларингни ва бутун мол–мулкингни сотиб, қарзингни тўлайсан, — деб буюрибди. Хизматкор шоҳнинг оёғига йиқилиб: — Озгина сабр қилинг, ҳамма қарзимни тўлайман, — дебди. Хизматкорига шоҳнинг раҳми келибди. Шоҳ уни қўйиб юбориб, қарзидан кечибди. Хизматкор эса ташқарига чиқиб, ўзидан юз кумуш танга қарздор бўлган бир шеригини учратиб қолибди. Уни ёқасидан олиб: — Қарзингни тўла! — деб бўға бошлабди. Шериги эса унинг оёқларига йиқилиб: — Озгина сабр қилинг, қарзимни тўлайман, — деб ёлворибди. Аммо у кўнмабди: — Қарзингни тўламагунингча зиндонда ётасан, — деб шеригини қаматиб қўйибди. Бошқа хизматкорлар юз берган воқеани кўриб, хафа бўлибдилар. Шоҳнинг ҳузурига бориб, ҳаммасини айтиб берибдилар. Шунда шоҳ хизматкорини ҳузурига чақириб: — Эй ярамас хизматкор! — дебди. — Менга ёлворганинг учун барча қарзингдан кечдим. Мен сенга раҳм қилганимдай, сен ҳам шеригингга раҳм қилсанг бўлмасмиди?! Ғазабланган шоҳ хизматкорини зиндонбоннинг қўлига топшириб: — Ҳамма қарзини тўламагунча унга азоб беринглар, — деб буюрибди. Хуллас, агар сизлар биродарингизни чин дилдан кечирмасангиз, осмондаги Отам сизларни ҳам шу кўйга солади.”
Выбор основного перевода