Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Эгамиз! Сен буюк, қудратли, шуҳратли, салобатли ва улуғдирсан. Зотан, еру осмондаги барча нарса Сеникидир. Эй Эгамиз! Сен Шоҳсан. Сен ҳар нарсадан юксаксан. Бойлик ва шон–шарафнинг манбаи Сенсан. Ҳа, Сен ҳамма нарса устидан ҳукмронсан. Куч–қудрат эгаси Ўзингсан. Одамларни юксалтирадиган, уларга куч берадиган Сенсан. Энди, эй Худойимиз, биз Сенга шукурлар айтамиз, Сенинг улуғ номингни мадҳ қиламиз. Кўз–қулоқ бўлиб туринглар, васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар. Руҳ тетик, тана эса заифдир. Исо ўша жойга етиб келгандан кейин, шогирдларига: — Васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар, — деди. Мен бу дунёда ортиқ қолмайман, Сенинг олдингга қайтиб кетяпман. Улар эса бу дунёда қоладилар. Эй Муқаддас Ота! Менга берган Ўз номинг қудрати ила уларни омон сақла. Токи улар ҳам Биздай бир бўлсинлар. Энди уларни дунёдан олишингни эмас, балки ёвуз шайтондан сақлашингни сўраяпман. Аммо Раббимиз Исо садоқатлидир. У сизларни кучга тўлдириб, ёвуз шайтондан ҳимоя қилади. Раббим мени бундан кейин ҳам ҳар қандай ёмонликдан халос қилади ва Ўзининг самовий Шоҳлигига соғ–саломат етказади. Унга абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин. Васвасага тушганингизда Худони айбламанг! Чунки Худо ҳеч қачон васвасага тушмайди ва ҳеч кимни васвасага солмайди.
Выбор основного перевода