Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аъёнлар Закариёга қарши фитна уюштирдилар. Шоҳнинг фармони билан уни Эгамизнинг уйи ҳовлисида тошбўрон қилиб ўлдирдилар. Ўз ини устида учаётган қуш каби, Мен, Сарвари Олам, Қуддусни қўриқлайман. Мен Қуддусни қўриқлаб, озод қиламан, Ҳимоя қилиб, нажот бераман.” Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман. Менинг бўйинтуруғимни тақиб олинглар, Мендан ўрганинглар. Чунки Мен юмшоқ кўнгил ва камтаринман. Шунда сизларнинг жонларингиз ором топади. Ахир, Менинг бўйинтуруғим қулай, юким енгилдир.” Исо Қуддусга кирай деганда, шаҳарни кўриб, йиғлаб юборди: “Тинчлик учун нималар зарурлигини бугун сен билсайдинг! Аммо булар сенга қоронғи. Мен ва Отам бирмиз. Улар Стефанни тошбўрон қилаётганларида, Стефан: “Эй Раббим Исо, руҳимни ол!” деб ибодат қилди. Яҳудийлар пайғамбарларни ва Раббимиз Исони ўлдиришган. Бизни ҳам қувғин қилишди. Ғайрияҳудийларга нажот Хушхабарини етказишимизга ҳам тўсқинлик қиляптилар. Улар Худони мамнун қилмаяптилар, барча инсонларга қарши чиқяптилар. Мана шу ишлари орқали яҳудийларнинг гуноҳлари авжига чиқди. Ва ниҳоят, Худонинг ғазаби уларнинг бошига тушди.
Выбор основного перевода