Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Ўзининг муқаддас Маъбадидадир, Эгамизнинг тахти самодадир. У инсонни кўздан қочирмайди, Нигоҳи инсонни текшириб туради. Эгамиз шундай айтмоқда: “Осмон Менинг тахтимдир, Ер оёғим тагидаги курсидир. Менга қандай уй қуриб бера оласиз?! Қайси жой Менга маскан бўла олади?! Лекин Мен сизларга айтаман: умуман қасам ичманглар. «Осмон ҳақи», дея қасам ичманглар, чунки осмон Худонинг тахтидир. «Ер ҳақи», дея қасам ичманглар, чунки ер Худонинг пойандозидир. «Қуддус ҳақи», дея ҳам қасам ичманглар, чунки Қуддус буюк Шоҳнинг шаҳридир. Бошингиз ҳақи ҳам қасам ичманглар, чунки ўзларингиз сочингизнинг бир толасини ҳам оқ ёки қора қила олмайсиз. Сизларнинг сўзингиз фақат «ҳа» ёки «йўқ» бўлсин. Бундан ортиғи эса ёвуз шайтондандир. «Осмон Менинг тахтимдир, Ер оёғим тагидаги курсидир. Менга қандай уй қуриб бера оласиз?! — демоқда Эгамиз. — Қайси жой Менга маскан бўла олади?!
Выбор основного перевода