Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сенинг наслинг тўрт авлод ўтгандан кейин бу ерга қайтиб келади, чунки Амор халқларининг қабиҳлиги ҳали ҳаддан ошмади. Эй Исроил халқи, Эгамиз Раббий шундай демоқда: Менга қулоқ солишни хоҳламасангиз, йўқолинглар! Ҳар бирингиз бутларингизга сиғиниб юраверинглар! Аммо назрлару бутларингиз билан Мени бадном қила кўрманглар. Хамиртурушли нонларни Менга шукрона назри қилинг, Кўнгилдан чиқариб берган қурбонлигингиз ҳақида Жар солиб ҳаммага айтинг, Ахир, бундай қилишни хўп яхши кўрасиз, эй Исроил халқи! — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Яҳудийлар пайғамбарларни ва Раббимиз Исони ўлдиришган. Бизни ҳам қувғин қилишди. Ғайрияҳудийларга нажот Хушхабарини етказишимизга ҳам тўсқинлик қиляптилар. Улар Худони мамнун қилмаяптилар, барча инсонларга қарши чиқяптилар. Мана шу ишлари орқали яҳудийларнинг гуноҳлари авжига чиқди. Ва ниҳоят, Худонинг ғазаби уларнинг бошига тушди.
Выбор основного перевода