Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ота–боболарининг Худоси — Эгамиз Ўз халқи ва масканига раҳм қилиб, уларнинг олдига қайта–қайта пайғамбарларини жўнатди. Лекин улар Худонинг элчиларини ҳақорат қилиб, Худонинг сўзларидан нафратландилар, пайғамбарларни масхара қилдилар. Охири Эгамиз Ўз халқидан шу қадар ғазабландики, улар нажотсиз қолдилар. Агар сизларни бир шаҳарда қувғин қилсалар, бошқасига қочиб боринглар. Сизларга чинини айтайин: сизлар Исроилнинг шаҳарларини айланиб чиқишга улгурмасингиздан, Инсон Ўғли келади. Шунинг учун ҳам Худо Ўз ҳикматларида шундай деган: «Мен уларга пайғамбарлар ва ҳаворийлар юбораман. Улардан баъзиларини ўлдирадилар, баъзиларини эса қувғин қиладилар.» Яҳудийлар пайғамбарларни ва Раббимиз Исони ўлдиришган. Бизни ҳам қувғин қилишди. Ғайрияҳудийларга нажот Хушхабарини етказишимизга ҳам тўсқинлик қиляптилар. Улар Худони мамнун қилмаяптилар, барча инсонларга қарши чиқяптилар. Мана шу ишлари орқали яҳудийларнинг гуноҳлари авжига чиқди. Ва ниҳоят, Худонинг ғазаби уларнинг бошига тушди.
Выбор основного перевода