Агар шарманда бўлган одам учун Худога илтижо қилсанг, Худо ўша одамни шармандаликдан қутқаради.
Одамнинг мағрурлиги уни паст қилади, камтарин эса иззат–ҳурмат топади.
Мен, Эганг Раббий, сенга айтяпман: бошингдаги саллангни еч, тожингни олиб ташла. Энди ҳаммаси ўзгаради, хўрланган одам юксалади, юксалган одам эса хўрланади.
Зотан, ўзини ўзи юксалтирган камситилади, ўзини паст тутган эса юксалтирилади.”
Сизга айтаман: фарзий эмас, мана шу одам оқланиб уйига қайтди. Зотан, ўзини ўзи юксалтирган одам камситилади, ўзини паст олган одам эса юксалтирилади.”
Тўғри, Худо биздан садоқатни талаб қилади, аммо шу билан бирга У бизга нисбатан ниҳоятда иноятлидир. Зеро, Муқаддас битикларда ёзилган: “Худо мағрурларга қарши чиқади, Камтарларга эса иноят кўрсатади.”
Эй ёшлар, оқсоқолларга итоат этинглар. Ҳаммангиз — ёшмисиз, қаримисиз, ўзингизни камтар тутиб, бир–бирингизга хизмат қилинглар. Зеро, “Худо мағрурларга қарши чиқади, камтарларга эса иноят кўрсатади.”