Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бозордан қайтганларида ҳам ювинмай овқат емайдилар. Шунингдек, сўри, коса, товоқ, қозонни ювиш каби кўпгина удумларга риоя қиладилар. Шундай қилиб, фарзийлар ва тафсирчилар Исодан сўрадилар: — Нега Сизнинг шогирдларингиз ота–боболаримизнинг урф–одатини сақлашмайди? Нима учун ҳаром қўллари билан нон ейишади? Исо уларга шундай жавоб берди: — Ишаёнинг башорати сиз иккиюзламачиларга жуда тўғри келади. Худонинг қуйидаги сўзларини Ишаё ёзиб қолдирган: “Бу халқ Мени тилидагина иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир. Улар Менга сажда қиладилар, Аммо саждалари беҳудадир. Чунки улар инсон яратган қоидаларни Илоҳий қонун деб ўргатадилар.” Сизлар Худонинг амрларини йиғиштириб қўясизлар, инсоний урф–одатларга эса ёпишиб оласизлар. Исо яна уларга деди: — Ҳа, сизлар урф–одатларингизни сақлаш учун Худонинг амрларини четлаб ўтишнинг зўр йўлини топгансизлар! Мусо айтган эди: “Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Отасини ёки онасини хўрлаган ҳар қандай одамга ўлим жазоси берилсин.” Аммо сизлар шундай таълим берасизлар: одам ўз отаси ёки онасига: “Фарзандлик бурчим — Худога қурбон, яъни Худога инъом қилинган”, деб айтиши мумкин. Шундан кейин ўша одамнинг отасига ёки онасига яхшилик қилишига сизлар йўл қўймайсизлар. Шу тариқа сизлар ўзларингиз ўрнатган урф–одатларингиз орқали Худонинг каломини бекор қиласизлар. Сизлар бунга ўхшаш яна кўп ишларни қиласизлар. Раббимиз Исо унга деди: “Эй фарзийлар, сизлар пиёлаю идишнинг сиртини тозалайсизлар–у, аммо ичингиз очкўзлик ва ёвузликка тўла! Ҳой бефаҳмлар! Нарсанинг сиртини яратган унинг ичини ҳам яратган эмасми?!
Выбор основного перевода