Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шомуил шундай жавоб берди: “Куйдириладиган ва бошқа қурбонликлардан кўра, Эгамиз итоат этганлардан шод бўлмасми?! Ҳа, итоат этиш — қурбонлик сўйишдан яхши, Худога итоаткорлик — қўчқорлар ёғидан аълороқдир. Фосиқни оқлаш, солиҳни айблаш — иккови ҳам Эгамизга жирканчдир. Зеро, Мен қурбонликни эмас, Раҳм–шафқатни истайман, Куйдирилган қурбонликларни эмас, Мени таниб–билишингни афзал кўраман. Юксалган Худога сажда қилганимда, Нима олиб борай Эгамизнинг ҳузурига?! Унга атаб қурбонликлар куйдирсаммикан?! Бир ёшли бузоқларни назр қилсаммикан?! Унга атаб минглаб қўчқорларни сўйсам, Зайтун мойин дарё–дарё қилиб оқизсам Эгамиз мендан мамнун бўлармикан?! Итоатсизлигим эвазига тўнғич ўғлимни берайми?! Гуноҳим эвазига ўз фарзандимни қурбон қилайми?! Эй инсон, нима яхши эканлигини Эгамиз сенга аён қилди. Шудир Унинг сендан қилган талаби: Адолатли иш тутгин, Меҳр–шафқат қилишдан завқ олгин, Камтар бўлиб, Худонинг йўлидан юргин. Боринглар–да, Тавротдаги: “Мен қурбонликни эмас, раҳм–шафқатни истайман” деган сўзларнинг маъносини ўрганиб келинглар. Ахир, Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман.
Выбор основного перевода