Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қушларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборга дон йиғади. Шунга қарамай, осмондаги Отангиз уларнинг ризқини беради. Сизлар эса улардан анча қадрлисизлар–ку! Шунинг учун қўрқманглар, сизлар кўплаб чумчуқлардан қадрлироқсизлар. Сизларнинг эса ҳатто бошингиздаги ҳар бир тола сочингиз саналган. Қўрқманглар, сизлар кўплаб чумчуқлардан қадрлироқсизлар. Қарғаларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборлари, на қўралари бор. Шунга қарамай, Худо уларнинг ризқини беради. Сизлар эса қушлардан анча қадрлисизлар! Ўша одам шу заҳоти соғайиб кетди. Тўшагини олиб, юра бошлади. Бу ҳодиса Шаббат куни содир бўлди. Мусонинг қонуни бузилмасин деб, сизлар ҳатто Шаббат куни ҳам ўғил болани суннат қилсангизлар, нега Мендан ғазабланасизлар?! Шаббат куни одамни бутунлай соғайтирганим учунми?! Фарзийлар ҳам бу одамдан кўзлари қандай очилганини сўрадилар. — У кўзларимга лой суртди. Мен ювиндим–у, кўзларим кўрадиган бўлди, — деди ҳалиги одам. Исо лой қилиб, кўрнинг кўзларини очган кун Шаббат куни эди. Шунинг учун
Выбор основного перевода