Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Пайғамбарнинг Байтилдаги қурбонгоҳга айтган бу сўзларини Ерибом эшитгач, қурбонгоҳдан унга томон қўлини узатиб: “Ушланглар уни!” — деди. Ерибомнинг пайғамбарга қарши чўзилган қўли эса қуриб, ёғочдай қотиб қолди. Унинг қўли букилмайдиган бўлиб қолди. Исо Шаббат куни хастага шифо бергани учун синагога бошлиғи аччиқланиб, оломонга шундай деди: — Ишлаш учун олти кун бор. Шифо топмоқчи бўлсангиз, Шаббатдан бошқа куни келинглар. Исо Таврот тафсирчиларидан ва фарзийлардан сўради: — Қонунимизга кўра, Шаббат куни одамга шифо бериш мумкинми ёки йўқми? фарзийлардан баъзилари: — Кўзларингни очган Одам Худодан эмас, чунки У Шаббат кунига риоя қилмаяпти, — дедилар. Бошқалари эса: — Гуноҳкор одам бундай мўъжизали аломатларни қандай қила олади? — дейишди. Шундай қилиб, ораларида келишмовчилик пайдо бўлди.
Выбор основного перевода