Исо у ердан жўнаб кетаётганда, икки кўр Унинг орқасидан эргашганча дод солиб: — Эй Довуд Ўғли Исо, бизларга раҳм қилинг! — деб фарёд қилишарди.
Шу ерда яшайдиган Канъон халқидан бўлган бир аёл Исонинг олдига келиб, фарёд қилди: — Эй Ҳазрат, Довуднинг Ўғли, менга раҳм қилинг! Қизимни жин чалган, аҳволи ёмон!
Олдинда ва орқада юраётган оломон шундай деб ҳайқирарди: “Довуд Ўғлига тасанно! Эгамиз номидан келаётган Инсон барака топсин! Фалак тоқида Унга тасанно ўқилсин!”
Муқаддас битикларда, Масиҳ Довуднинг уруғидан келиб чиқади, У Довуд яшаган Байтлаҳм қишлоғида туғилади, деб айтилмаганми?!