Сени ернинг тўрт бурчидан олиб келдим, Ернинг олис бурчакларидан чақирдим. Айтдимки: «Сен Менинг қулимсан, Сени танладим, рад этмадим.»
Эгам айтар: “Мана Менинг қулим, Ўзим уни қўллаб–қувватлайман. Мен Ўзим уни танлаганман. Ундан жуда мамнунман. Мен унга Ўз Руҳимни бердим, У элатларга адолат келтиради.
У бақирмайди, қаттиқ гапирмайди, Кўчаларда овозини баланд кўтармайди.
Шу пайт осмондан: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан ниҳоятда мамнунман”, деган овоз келди.