Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Улар йўлда суҳбатлашиб кетишаётган эди, бирдан олов отлар қўшилган олов арава пайдо бўлиб, уларнинг ўртасига елдек учиб келди. Илёс қуюн ичида осмонга чиқиб кетди. Шундай қилиб, икковлари бир–бирларидан айрилдилар. Шодлик ҳайқириқлари остида Худо тахтга чиқди, Карнай садоси остида Эгамиз тахтига ўтирди. Эгамиз айтмоқда Раббимга: “Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин.” Агар сизлар Инсон Ўғлининг асли келган жойига — осмонга кўтарилиб кетаётганини кўрсангизлар, нима дер экансизлар–а?! Исо Ўз ҳаворийлари билан дастурхон атрофида ўтирар экан, уларга шундай амр берди: “Қуддусдан кетиб қолманглар, осмондаги Отамнинг берган ваъдаси бажо бўлишини кутинглар. Бу ваъда ҳақида олдин ҳам сизларга айтган эдим. Яҳё одамларни сувга чўмдирар эди, сизлар эса яқин кунларда Муқаддас Руҳга чўмдириласизлар.” Ҳаворийлар бирга йиғилганларида, Исодан шундай деб сўрадилар: — Раббимиз, Исроил шоҳлигини тиклайдиган вақтингиз келмадими? Исо уларга шундай жавоб берди: — Вақт ва даврларни Отам Ўз ҳокимияти орқали ўрнатган, буларни билиш сизнинг ишингиз эмас. Аммо Муқаддас Руҳ сизларни қамраб олганда, куч–қудратга тўласизлар. Қуддусда, Яҳудия ва Самарияда, ер юзининг ҳамма бурчакларида сизлар Менинг шоҳидларим бўласизлар. Исо шу гапларни айтгандан кейин, ҳаворийларнинг кўзи олдида осмонга кўтарилди. Булут Исони ҳаворийларнинг кўзларидан яширди. Исо кўтарилиб кетгандан кейин ҳам ҳаворийлар кўзларини узмай осмонга қараб турардилар. Шу пайт бирдан оқ кийим кийган икки одам уларнинг олдида пайдо бўлди. — Эй Жалилаликлар! — деди улар. — Нимага осмонга қараб турибсизлар? Исо осмонга кўтарилганини ўз кўзингиз билан кўрдингизлар. У осмонга қандай кўтарилган бўлса, худди шундай қайтиб келади. Аммо Муқаддас Руҳга тўлган Стефан осмонга тикилиб, Худонинг улуғворлигини кўрди. Исо Худонинг ўнг томонида турар эди. Мана, Муқаддас битикларда қуйидагича ёзилган: “Юксакларга чиқди У, Асирларни ортидан эргаштирди. Инсонларга ҳадялар берди.” У юксакларга чиқди деган сўзлар нимани билдиради? У олдин пастга — ер юзига тушгандан бошқа нимани билдириши мумкин?! Пастга тушган Зот, коинотни ҳар жиҳатдан бутун қилай деб, фалак тоқидан ҳам юқорироққа чиқди. Дарҳақиқат, Худо бизга аён этган ҳақиқат буюкдир. Асл художўйликнинг манбаи бўлмиш бу ҳақиқат қуйидагичадир: Масиҳ ер юзига инсон бўлиб келди. Янги, улуғвор ҳаёт учун ўликдан тирилиб, Худонинг Ўғли деб тасдиқланди. У зоҳир бўлди фаришталарга. У ҳақдаги Хушхабар эълон этилди халқларга, Дунё бўйлаб одамлар Унга имон келтирди. Улуғворликка бурканиб У самога юксалди. Ўғил — Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди. У Ўз жонини фидо қилиб, бизни гуноҳлардан поклади, сўнг самода Улуғвор Худонинг ўнг томонида ўтирди. Худо биронта фариштага: “Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин”, — деб айтмаган. Худо ҳам бу хабарни тасдиқлади: У аломату мўъжизалар ва турли ажойиботлар кўрсатди, Ўз хоҳиш–иродаси бўйича, Муқаддас Руҳнинг инъомларини улашиб берди. Айтган гапларимизнинг мағзи қуйидагича: бизнинг шундай Олий руҳонийимиз борки, У самода, Улуғвор Худо тахтининг ўнг томонида ўтирибди.
Выбор основного перевода