Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Кўп сохта пайғамбарлар пайдо бўлади, улар кўпларни йўлдан уради. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар. Аммо охират келишидан олдин, Хушхабар ҳамма халқларга эълон қилиниши лозим. Аммо фаришта уларга шундай деди: — Қўрқманглар! Мен сизларга Хушхабар олиб келдим. Бу хабар ҳаммага буюк қувонч келтиради. Бугун Довуд шаҳрида сизлар учун Нажоткор туғилди. У Масиҳдир, бизнинг Раббимиздир. Ахир, Худонинг фарзандлари ким эканлигининг аён қилинишини бутун мавжудот интизорлик билан кутяпти. Шундай экан, ҳеч иккиланмай, имонингизда маҳкам туришингиз керак. Сизлар Хушхабарни эшитиб, умидга эга бўлдингиз. Ўша умидингизни йўқотманг. Бу Хушхабар ер юзидаги бутун жонзотга эълон қилинди. Мен — Павлус ўша Хушхабарнинг хизматчисиман. Шундан кейин бошим узра учиб бораётган бир фариштани кўрдим. Бу фаришта ер юзида яшовчи ҳар бир халқ ва қабилага, ҳар қандай миллату элатга абадий Хушхабарни эълон қилаётган эди.
Выбор основного перевода