Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Исо уларга деди: — Куёв даврада бўлганда тўйдаги меҳмонлар қайғурадими? Бироқ улар куёвдан жудо бўладиган кунлар келади, ана ўшанда рўза тутадилар. Шунда Бутрус Исонинг: “Хўроз қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан” деган гапини эслади. У ҳовлидан чиқиб, аччиқ–аччиқ йиғлади. Нақ шу пайт хўроз иккинчи марта қичқирди. Исонинг: “Хўроз икки марта қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан” деган сўзи Бутруснинг эсига тушиб кетди. У чидолмай йиғлаб юборди. Буларни айтганим учун дилингиз ғам–қайғуга ботган. Сизларга чинини айтайин: сизлар йиғлаб, дод–фарёд қиласизлар, дунё эса қувонади. Сизлар қайғурасиз, лекин қайғунгиз шодликка айланади. Ойи тўлган аёл дард билан туғади. Аммо бола туғилгандан кейин, дунёга одамзод келди, деб аёл қувонади. Қувонганидан у чеккан дардини унутиб юборади. Шунга ўхшаб сизлар ҳам ҳозир ғам–қайғу чекяпсизлар. Лекин Мен сизларни яна кўраман. Шунда юрагингиз қувончга тўлади. Қувончингизни сизлардан ҳеч ким тортиб олмайди.
Выбор основного перевода